Ўзбекистон | 21:52 / 01.07.2015
7266
1 дақиқада ўқилади

Июль ойининг дастлабки ўн кунида тунги осмонда Венера ва Юпитернинг бир-бирига жуда яқин турганини кўриш мумкин бўлади

30 июнь кунидан бошлаб шом тушгандан бироз ўтиб тунги осмонда Қуёш ва Ойдан кейин тунги осмонда энг ёрқин жисм – Венера (Зуҳро) ва Ердан анча узоқ масофада жойлашган гигант Юпитер осмонда бир-бирларига жуда яқин келганларини кузатиш мумкин бўлмоқда. Бу фақатгина визуал шундай кўринади, чунки аслида бу икки сайёрани бир-биридан 600 млн км лик масофа ажратиб туради.

Юлдузларнинг Тошкентдан кўриниши

Буни кўролмаганлар ачинмасалар бўлади, чунки ушбу манзарани яна камида 10 кун давомида яққол кузатиш мумкин бўлади. Ушбу ҳодисани кузатиш учун шом тушгандан кейин ярим соатлар ўтиб, ғарб томонга қараш керак бўлади.

Экспертларнинг айтишларича, навбатдаги бундай манзарани энди 2016 йилнинг август ойида кузатиш мумкин бўлади.

Қуйида ушбу манзаранинг дунёнинг турли бурчакларидан олинган суратлари берилган.