Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ток уришидан ҳалок бўлди
1 июль соат 16:30 да Россиянинг Ленинград вилоятида жойлашган Муринода қурилаётган бинонинг ертўласида 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Акромжон Мўминовнинг жасади унинг шериги – бошқа бир ўзбекистонлик меҳнат муҳожири томонидан топилди. 47 ёшли бу шахс ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган Акромжон димдан ҳушидан кетган деб ўйлаб, унга жонлантириш муолажаларини қўллай бошлаган, бироқ бу фойда бермаган.
Воқеа жойига етиб келган “тез тиббий ёрдам” Акромжоннинг ўлганини қайд қилган. Шифокорларнинг ўрнатишларича, у ток уришдан ҳалок бўлган. Унинг чап қўлида қонталаш жароҳат аниқланган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025