Жаҳон | 00:18 / 23.07.2015
4277
1 дақиқада ўқилади

Беларусь президенти Жерар Депардьега ўт ўришни ўргатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко франциялик машҳур актёр Жерар Депардье билан учрашуви давомида актёрга қўлда ўт ўришни ўргатди. Бу ҳақда Лукашенко сайтида маълум қилинмоқда.

Қайд этилишича, Лукашенко актёр учун Острошиц шаҳарчасидаги президентнинг расмий қароргоҳи “Озерний” ҳудуди бўйлаб қисқача экскурсия ўтказди ҳамда уни “беларусь қишлоқ хўжалигининг баъзи намуналари билан таништирди ҳамда қўлда ўт ўриш малакаларидан сабоқ берди”.

Аввалроқ Депардье Минскка учиб келгани маълум қилинганди. Актёр Беларусга Беларусь, Россия ва Франция томонидан суратга олинаётган “Нормандия – Неман” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида келди.