Жаҳон | 20:49 / 23.07.2015
13812
1 дақиқада ўқилади
Ер сайёрасининг ягона байроғи пайдо бўлди
Швециялик дизайнер Оскар Пернефельд Ер сайёрасининг ягона байроғини ўйлаб топди.
Муаллифнинг фикрига кўра, ушбу байроқ сайёралараро тадқиқотлар вақтида ер аҳолисини таништирувчи белги вазифасини ўтайди.
Ерликларнинг рамзи – кўк фон ҳамда унинг ўртасида жойлашган гулдан иборат. Кўк ранг океан тимсоли бўлиб, у ҳаёт манбаи бўлган сув захирасининг катта эканини англатади. Гул 7 дона туташган айланалардан иборат бўлиб, у Ер қисмларини англатади.
Оскар Пернефельд айланаларнинг туташганини Ер аҳолисининг уйи бир экани, у сайёранинг қайси қисмида яшаши муҳим эмаслиги ва Ер юзидаги барча нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқ экани билан изоҳлади. Муаллиф барчани ўзгаларга бефарқ бўлмасликка ҳамда улар ҳақида қайғуришга чақирди.