Light | 01:27 / 04.08.2015
8542
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик имом-хатиблар Новосибирскда
Жорий йилнинг 30 июль куни Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳри бош имом-хатиби Салим Шакирзяновнинг таклифи билан Ўзбекистонлик имом-хатиблардан тўрт нафари Россия Федерациясига жўнаб кетдилар. Улар Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Шарипов, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов, “Носирхон” жоме масжиди имом-хатиби Жасур Раупов ва Тошкент вилояти “Оқ масжид” жоме масжиди имом-хатиби Иброҳим Иномовлардир.
Имом-хатибларимиз Новосибирск шаҳрига етиб бориб, жойларда ўзларининг диний-маърифий тадбирларини бошладилар.
Бу сафар тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил ёритиб боришга ҳаракат қиламиз, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими.