Жаҳон | 18:41 / 14.08.2015
15889
2 дақиқада ўқилади

Фото: Лондонни забт этаётган ўргимчаклар

Британиялик фоторассом Жако Зитсман (Jaco Zietsman) Лондоннинг Терапиа-лэйн кўчасидаги ғайриоддий ўргимчак уясини суратга тушириб, интернетга жойлаштирди. Унинг кадрлари Mashable эътиборини тортди.

Зитсман твиттер орқали ўз топилмасини 4 август куни эълон қилган эди. Бироқ ОАВ унинг суратларини орадан бир ҳафта ўтганидан сўнг пайқаб қолди.

Лондонликнинг айтишича, у унча узоқ бўлмаган идорада ишлайди. У капалак қуртлари қандай қилиб автомобил йўлини пиёдалар йўлагидан ажратиб турувчи ердаги бута шохчаларига тўплангани ва бир ҳафта ичида тўрли улкан колония барпо этишганини кузатган.

 

Гувоҳларнинг айтишича, капалак қуртлари бу ерда ўзларига бошпана тўқишган, шундан сўнг улардан йирик ўргамчаклар фаол фойдалана бошлаган.

Mashable суратларни ҳашоратларни бартараф этиш билан шуғулланувчи Butterfly Conservation ташкилотига юборган. Ташкилот мутахассислари ўргимчакларнинг қаердан пайдо бўлагини борасида бир тўхтамга кела олишмади. Улар суратларга қараб бир қарорга келиш мушкул.

2012 йилда Daily Mail портали ҳам шунга ўхшаш ҳодиса ҳақида хабар берган эди. Унда капалак қуртлари шу йўл билан ўзларини турли йиртқич жониворлардан ҳимоя қилиши айтиб ўтилганди.

Шунингдек, бу каби ҳодиса Покистонда ҳам қайд этилган. Бироқ ўргимчак тўрларини капалак қуртлари эмас, балки ўргимчаклар барпо этишган.