Audi A3 кабриолетини олти эшикли лимузинга айлантирди
Audi компаниясининг Германия ҳудудида автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи бўлинмаси 2007 йилда ишлаб чиқарилган А3 кабриолетини олти эшикли очиқ лимузинга айлантирди. Машина AudiSommer («АудиЁз») промо-акцияси доирасида ясалди.
Автомобилнинг техник хусусиятлари номаълум. Кабриолет ташқи томони спорт машиналаридан олд ва орқа қисми билан фарқланувчи S-пакет ва 17-дюймли ғилдирак дискалари билан таъминланган.
Audi Deutschland вакилининг Фейсбукдаги изоҳидан маълум бўлишича, автомобиль фақат битта нусхада ишлаб чиқилган. Уни сотиш режаси эса аниқлаштирилмаган.
Audi A3 хэтчбекининг иккинчи авлоди 2003 йилдан 2012 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Немис кабриолет маркаси эса 2008-2012 йилларда ишлаб чиқарилган.
Янги авлод А3 автомобиллари 2012 йил кузидан буён ишлаб чиқарилмоқда.