Жамият | 07:34 / 05.09.2015
7963
2 дақиқада ўқилади

Путиннинг қўлида мушук билан тушган сурати рунет хитига айланди

Россия президенти Владимир Путиннинг қўлида мушук ушлаб тушган сурати 4 сентябрда рунетда жуда оммалашиб кетди.

Ушбу сурат РИА “Новости” мухбири томонидан Путиннинг Хакасияга ташрифи давомида олинган. Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Путин Краснополье қишлоғида ёнғинлардан жабрланганларнинг янги уйлари билан танишиб чиққан.

Путин уйлардан бирига кириб хоналарни кўздан кечираётганда мушукни кўриб, қўлига олиб, уй эгаси билан суҳбатни давом эттирган.

Ўтган йили Путин леопард сақланадиган қафас ичига кириб, ҳайвонларни яхши кўриши ва уларни ҳис қилишини айтган. G20 саммитига ташрифи пайтида эса коала билан бирга суратга тушган.

Путин ҳайвонлари яхши кўради. Путин амур йўлбарси ва оқ айиққа радиобўйинбоғлар таққан, илмий мақсадларда оқ китга арбалетдан ўқ узган, Сочи миллий боғидаги қафасга леопард урғочиларини қўйиб юборган, идишдан бузоқларга сут берган. Путин от минишни, ит боқишни хуш кўради.