Спорт | 17:58 / 18.09.2015
7663
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича ЖЧ-2018 бошланишига 1000 кун қолди

2018 йилги жаҳон чемпионати бошланишига қолган муддатни кўрсатиб турувчи орқага ҳаракатланувчи соат Россия пойтахти Москва шаҳридаги Манеж майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда РИА «Новости» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Мазкур соат чемпионат бошланишига роппа-роса 1000 кун қолганида ўз ҳаракатини бошлади.

Маълумот учун, Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақалари 2018 йилнинг 14 июнь-15 июль кунлари бўлиб ўтади.

Учрашувлар Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-на-Дон, Сочи ва Екатеринбург шаҳарларида бўлиб ўтади.