Спорт | 14:49 / 20.09.2015
2343
2 дақиқада ўқилади

Истомин Жек Сокка ютқазиб қўйди ва АҚШ терма жамоаси муддатидан олдин Дэвис Кубогига йўл олди

Тошкентда ўтказилаётган норасмий жаҳон чемпионати саналмиш Дэвис Кубогининг жаҳон лигасига чиқиш учун плей-офф босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – АҚШ терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг учинчи кун яккалигидан ўрин олган илк учрашув якунланди.

Бу учрашувда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин рақиби Жек Сокка 2:6, 6:2, 4:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу орқали АҚШ терма жамоаси умумий ҳисобни 3:1га етказди ва муддатидан аввал жаҳон лигасига йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда "оламспорт.сом" сайтида ёзилган.

Бироздан сўнг ўтказиладиган Фаррух Дўстов – Стив Жонсон баҳси шунчаки расмиятчилик учун бўлиб ўтади.

18 сентябрь (Яккалик)

Денис Истомин – Стив Жонсон – 6:1, 3:6, 7:6, 6:7, 7:5

Фаррух Дўстов – Жек Сок – 5:7, 3:6, 2:6

19 сентябрь (Жуфтлик)

Фаррух Дўстов / Денис Истомин – Стив Жонсон / Сэм Куэрри – 3:6, 2:6, 2:6

20 сентябрь (Яккалик)

Денис Истомин – Жек Сок – 2:6, 6:2, 4:6, 4:6

Фаррух Дўстов – Стив Жонсон