Алекс Фергюсон: "МЮ"даги 26 йиллик фаолиятим давомида атиги 4 нафар юқори тоифали футболчи билан ишлаганман
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон манкунианликлар бошқаруви даврида қўл остида тўп сурган футболчилардан фақат 4 нафарини дунё даражасидаги футболчи деб тан олишини билдирди.
"Мен ўз китобимда айни вақтда фаолиятини давом эттираётган футболчилар ичида фақат иккиси - Лионель Месси ва Криштиану Роналду дунё даражасида эканини айтган эдим.
Мен "МЮ"даги 26 йиллик фаолиятим давомида қўл остимда тўп сурган футболчиларни камситиш ёки танқид қилишни истамайман, аммо улар орасидан фақат 4 нафари дунё даражасида эди - Эрик Кантона, Райан Гигз, Пол Скоулз ва Криштиану Роналду.
Улар орасида Роналду худди арча устида ёрқин нур сочиб турадиган юлдузча мисол ажралиб турар эди", - деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mail нашри.