Фан-техника | 22:39 / 01.10.2015
7503
1 дақиқада ўқилади

LG икки экранли ва икки камерали премиум-смартфон тақдим этди

Янгилик шуниси билан эътиборлики, унга қўшимча 2,1 дьюмли экран ўрнатилган.

LG компанияси V тизимидаги қўшимча экранга эга биринчи флагманли смартфонни тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena хабар беради.
V10 модели 2560х1440 пикселли (513 ppi) рухсат этилган 5,7 дьюмли диагонал экран билан жиҳозланди. Қўшимча экран 1040х160 пикселли рухсат этилган 2,1 дьюмли экранга эга бўлди.

Иккала экран ҳам Gorilla Glass 4 шишаси билан қопланган. Унинг функционаллигига назар ташлайдиган бўлсак, қўшимча экран барча билдириш ва воқеаларни кўрсатиб туради. Шунингдек, асосий тизимдан навигация функцияларини, масалан, плеер бошқариши имконини беради.


Яна бир қизиқарли жиҳати шундаки, янги аппаратнинг олд камераси 5 Мп ли бўлиб, 120 даража бурчакда ишлайди. Асосий камера эса, 16 Мп ҳамда лазерли автофокус ва оптик оптик доимийликка эга.