Спорт | 09:09 / 04.10.2015
6525
1 дақиқада ўқилади

Сервер Жепаровнинг туғилган кунида терма жамоа аъзолари йиғилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров кеча таваллуд айёмини нишонлади. Бу ҳақида ЎФФ расмий твиттерида хабар қолдирилган.

Ярим ҳимоячи кеча 33 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари, мураббийлар штаби ва техник ходимлар йиғилиб, байрам дастурхони атрофида Жепаровнинг таваллуд айёмини нишонладилар.

Манба:uff.uz