Жамият | 09:48 / 06.10.2015
6011
1 дақиқада ўқилади

Одилхон қори Юнусхон ўғли Нижний Тагил жоме масжидида

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 4 кишилик делегациясининг Россия федерациясининг Екатеренбург шаҳридаги ташрифи давом этмоқда. Делегация аъзолари шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди, белгиланган тадбирларда иштирок этди. Шунингдек, Нижний Тагил жоме масжидида имомларимиз билан давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди. Унда иштирок этган намозхонларга ислом динининг моҳияти, диний оқимлар, манфур кучларнинг дин ниқоби остидаги жиноий қилмишлари, шунингдек, ИШИДнинг вайронкор ишлари ҳақида ҳам маъруза қилинди. ИШИДнинг асл қиёфасини очишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” (“Смута ИГИЛА”) китоби билан танишиш тавсия қилинди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати