Жаҳон | 15:21 / 08.10.2015
7951
2 дақиқада ўқилади

Польшалик сураткаш Фукусима-1 АЭС яқинидаги тураржойлар вайроналарида бўлди

Польшалик сураткаш Аркадиуш Подньесински Фукусима-1 АЭС яқинидаги тураржойлар вайроналарида бўлди. У ерда олинган суратларни сайёҳ ўз сайтига жойлаштирди. 7 октябрь куни унинг суратлари The Daily Mail нашрида қайтадан эълон қилинди.

Бу бинолар 2011 йилга авария чоғида ташлаб чиқиб кетилган эди.

Авариядан 4 йил ўтиб, 120 минг киши ҳалигача ўз уйларига қайта олмаяпти. Уларнинг кўпчилиги бугунги кунга қадар вақтинчалик уйларда яшаб келмоқда. Шу билан бирга, айримлар бу ерни мутлақо тарк этишмади ёки тез орада қайтиб келишди.

Бугунги Фукусиманинг ажралмас бўлаги ёр тўла халталардир. Зарарланган ернинг юқори қатлами мана шундай халталарга тўпланади.

Ўрмонли ва тоғли массивларга бундай ишлов беришнинг имкони бўлмайди. Бундан ташқари, ёмғирлар ва шамол терилган тупроқни яна сочиб юбориши мумкин.

Бу ҳудудга кириш учун махсус рухсатнома талаб қилинади. Туристлар ва журналистлар бу ерда илиқ кутиб олинмайди.

Сураткаш маҳаллий аҳоли вакиллари ёрдамида ичкарига кириб, айрим суратларни туширишга муваффақ бўлди. Жумладан, у ташлаб кетилган мактаб биносида бўлди.

Намиэ қишлоғи ташлаб кетилганига қарамай, у ерда кўча ёритилиши давом этмоқда.

Зонани табиат секин-аста ўз бағрига тортмоқда: илгари йўл бўйида ўсган ўтлар ҳамма жойни чулғаб олмоқда.

5 октябрь куни Япония ҳукумати вайрон бўлган АЭС устидан кўтарилиб турган ҳимоя гумбази демонтажининг якунланаганини маълум қилди. Радиацион ифлосланишни тўсиб турган бетон деворлар олиб ташланиб, мутахассислар энергоблок ичидаги вайроналарни йиғиштиришга киришди.