Фотосуратчилар биринчи марта BMW X2 кроссоверини суратга олишга муваффақ бўлишди
Фотосуратчилар биринчи марта BMW X2 кроссоверини суратга олишга муваффақ бўлишди. BMW компанияси ўзининг янги моделини йўлда синовлар ўтказиш учун олиб чиқди, деб хабар бермоқда WorldCarFans нашри. Автомобиль кейинги йилда автосалонлардан бирида илк бор намойиш қилиниши керак, серияли тарзда эса 2017 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилади.
Кроссовер 2015 йилги моделлар қаторининг Х1 кроссовери негизида қурилади ва дизайн бўйича Х4 ва Х6 ларни эслатади. Компания асос сифатида Mini Cooper ва BMW 2-Series Active Tourer моделлари қурилган UKL платформасини олади. Экспертларнинг фикрича, автомобиль базавий комплектацияда олди приводли бўлади, тўлиқ привод эса қўшимча сифатида тақдим қилинади.
Модель 3 ёки 5 эшикли комплектацияда тақдим қилиниши мумкин. Автомобилнинг моторлар қаторига 184 ёки 231 от кучига эга 2,0 литрли бензинли моторлар ҳамда 150 от кучига эга 2,0 литрли дизелли мотор киради.
Аввалроқ BMW компанияси X4 M кроссоверининг ташқи кўринишини намойиш қилган эди. Янги автомобиль яқин орада расман намойиш қилинади.