"Келажакка қайтиш 2": 2015 йилнинг 21 октябридаги башоратларнинг бугунги қиёфаси
Мана, “Келажакка қайтиш” фильми қаҳрамонлари Мартин ва Док бориб қолган 2015 йилнинг 21 октябрига қадар етиб келдик.
"Келажакка қайтиш 2" фильмининг премьераси 1989 йилнинг 22 ноябрь куни бўлиб ўтганди.
Орадан 26 йил ўтиб, шунинг гувоҳи бўлиш мумкинки, фильм муаллифлари айнан шу даврда ихтиро қилинган бир қатор технологик ютуқларни олдиндан башорат қила олишган.
Ҳаракатлар жараёни
"Йўллар? Биз борадиган жойда улар муҳим эмас", – дейилади фильмдаги суҳбатлардан бирида.
Фильмда назарга тутилган учар автомобиль яқин кунларда чиқиб қолса, ажаб эмас. Бостоннинг Terrafugia компанияси 2012 йилдаёқ ана шундай автомобиллар чиқаришни ваъда қилганди. Аммо унинг ишлаб чиқарилиши, бироз ушланиб турибди.
Фильм ижодкорлари 2015 йилда ер билан параллел равишда ҳаракатланадиган автомобилларни назарда тутишганида, қайсидир маънода ҳақ эдилар.
Фильмда ўтиб кетаётган автомобилларнинг товушини эшитасиз ва уларнинг Toyota Prius ҳамда бошқа гибрид ва электромобилларнинг товуши билан бир хил эканлигига иқрор бўласиз.
Жаноб Фьюженнинг автомобилга ахлат ташласа, ёқилғи вазифасини ўтовчи энергия кашфиёти, ҳозирча фантазия бўлиб қолмоқда.
Айни дамда чиқиндилар энергиясини автомобилларга ёқилғи вазифасини бажарувчи этиш борасида бир қатор лабораторияларда изланишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бристоль ва Батеда ишлатилинган озиқ-овқат чиқиндисидан ҳаракатланувчи "фекалобуслар" ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар беришган эди.
Биф таксига ўтиргач,бош бармоқларини сканердан ўтказиб, кира ҳақини тўлайди. Аммо бугунда бу каби тўлов воситалари бўлмасада, аммо текси кра ҳақини тўлаш учун Uber, Gettaxi ва бошқа кўплаб иловалар мавжуд.
Фильмнинг қувлаш саҳналарида намойиш этилган аэроборд ҳамбугунга келиб, янгилик бўлмай қолди.
Lexus жорий йилнинг август ойида усти махсус магнит билан қопланган аэроборд тақдим этди.
Яқинда скейтбордчи Тони Хоук томонидан яратилган Hendo аэробордлари намойиш этилган видеолар интернетда оммалашди.
Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, яқинда Австрия транспрт вазирлиги учар доскалардан фойдаланишга рухсат берди.
Автомибилларни рўйхатдан ўтказувчи штрих код эса ҳамон хаёллигича қолиб кетмоқда.
"Ақлли" кийим
Мартин Макфлнинг гапирувчи кийими бугунги кун муҳандисларининг энг бош қотираётган жумбоқларидан биридир.
Бугун бизнинг кийимларимиз гапимизга тушунмайди. Аммо яқин келажакда матолари электронлаштирилган ва унда махсус чиплар ўрнатилган матолар ўйлаб топилса, ажаб эмас.
Жорий йилнинг ёзида АҚШда терига ўхшаб кетувчи қуюқ дсиплей ихтиро қилишгани ҳақида турли маълумотлар тарқалди. Технология бугунги кунда армия камуфляжида қўлланилмоқда. У вазиятга қараб, ўз рангини ўзгартираверади. Бундан ташқари, кам энергетик қувват сарфлаб электрон китоб ўқийдиган қурилмани ҳам ёдга олиб ўтиш керак.
Фильмдаги ёниб турувчи полициячилар бош кийими ва ўзида ёзув акс этиувчи CuteCircuit фирмасининг кийими ҳам бугундаўз аксини топмоқда.
Nike яқин кунларда худди фильмдагидек ўз-ўз иплари боғланадиган кроссовка ишлаб чиқаришни режалаштирган.
Тери масаласига келадиган бўлсак, фильм қаҳрамонларидан бири Док ўз юзини “юмшатувчи восита” ёрдамидаўзгартирганидек, ўзгартира олмаймиз.
Роботлар
Фильмда дронларни ҳам онда-сонда учратиш мумкин.
Итларни айлантириб юрувчи дронларни бугунги кунда учратиш мумкин. Уларни Vimeo ёки YouTube орқали кўриш мумкин.
Фильмдаги роботлардан яна бири автомат-заправка қилувчи роботдир.
Нидерландияда TankPitstop лойиҳаси доирасида худди шунга ўхшаш робот ясалди. Tesla эса электр автомобилларни автомат равишда заправка қилувчи роботлар устида бош қотирмоқда.
Кўнгиочар машғулотлар
Бахтга қарши, фильмдаги айрим кўнгиочар машғулотлар бизда ҳали кашф этилгани йўқ.
Бироқ 3D-технологиялари борасида кўзга ташланарли ютуқларга эришилди. Бу соҳадаги сўнгги янгиликларга эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу технологиянинг лазерли қурилмаси чиққан бўлиб, у тасвирни янада соф ва тиниқ намойиш этишга кўмакчи бўлади.
Технологиянинг ушбу ютуғи биринчи бўлиб, Лондонда, октябрь бошида, “Саёҳат” фильми премьерасида намойиш этилди.
“Келажакка қайтиш 2” фильми ижодкорларининг уй шароитида кўнгилочар машғулотлар борасидаги интуициялари бугунги кунда ўз тасдиғини топмоқда.
Рулон каби ўраладиган текис экранли телевизорларни бугунги кунда LG томонидан ишлаб чиқарилаётган қаттиқ панелларга қиёслаш мумкин. маълум бўлишича,бу маҳсулот яқин кунларда сотувга чиқарилади.
Ўтган йили Samsung компанияси 85 дйюмли қайрилувчи экранга эга Bendable TV телевизорларини намойиш этган эди.
Овозли бошқарувга эга телевизорлар эса, аллақачон реаликка ўтган.
Смартфонларсиз "ақлли" кўзойнаклар
Фильм қаҳрамонларидан бири Марти хайтек-кўзойнакдан фойдаланганини кўриш мумкин. JVC ўз вақтида электрон жиҳозлар сотувчи энг машҳур компания эди. Фильмдаги “ақлли” кўзойнак ҳам унинг маҳсулоти эканлигини кўриш мумкин.
Бугун биз Samsung компанияси ишлаб чиқаётган шлемлар, Facebook компаниясининг Oculus Rift кўзойнакларини ёки Google Glass нинг шу соҳада қўлга киритган ютуқларини мисол қилиб келиришимиз мумкин.
Фильмда башорат қилинган технологиялар ичида мобиль телефонларининг қўлланилмагани бироз афсусланарли ҳолдир.
Фильмнинг бир саҳнасида Марти AT&T компаниясининг телефонидан фойдаланади. Бу компания кейинчалик бугунги iPhone га айланди.
Келажак оффлайн
Айнан ушбу фильм чиққан йили, интернетга асос солинган, орадан бир йил ўтиб эса Тим Бернерс-Ли ўзининг биринчи браузерига асос солганди.
Ҳали электрон почта шаклланмаган бир пайтда фильм ижодкорлари йўлакдаги матн чиқарувчи принтер ҳақда фантазия қилишган.
Бошқа ўхшашликлар
Компьютер орқали бошқариладиган духовкалар ўйлаб топилмаган бўлсада, бироз олдинроқ Сан-Францискодаги кўргазмада намойиш этилган робот-ошпаз унга яқин кашфиётлардан биридир.
Фильмдаги компьютер ёрдамида бошқариладиган эшикларни фантазия қилиш борасида фильм ижодкорлари айнан бугунни кўришгани аниқ. Чунки яқинда Британиянинг Yale фирмаси худди ана шундай эшиклар ишлаб чиқара бошлади.
Манба: Xabardor.uz