Бишкек Япония бош вазирини қандай кутиб олди
Япония бош вазири Синдзо Абэ Марказий Осиё давлатларига ташрифи доирасида Бишкекда бўлди. У Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев билан музокаралар олиб борди. Икки томон учрашувлари чоғида қатор келишувлар имзоланди. Бу ҳақда “24.kg” батафсил ҳикоя қилади.
1. Юқори мартабали меҳмоннинг ташрифи муносабати билан Қирғизистоннинг марказий кўчаларидан бири майдони тўсилди. Синдзо Абэни илк кутиб олинган жой “Ала Арча”давлат қароргоҳи бўлди.
2. Япония бош вазири ўз рафиқаси билан 22—28 октябрь кунлари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон ва Туркманистонга расмий ташриф буюришни режалаштирган. Синдзо Абэ бутун Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрган биринчи япон бош вазири бўлди.
3. Тор доирада бўлиб ўтган биринчи учрашишда Қирғизистон президенти Япония бош вазирини сайловлардан муваффақиятли ўтгани билан табриклади. Меҳмон ҳам, ўз навбатида, мезбонни мамлакатда 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловининг муваффақиятли ўтгани билан қутлади.
4. Алмазбек Атамбаев: “Мен ҳамон бундан икки йил аввал Токиодаги илиқ меҳмоннавозликни унутганим йўқ. Ўша ташрифим чоғида сакура ниҳолларини олиб келгандим. Энди бўлса Бишкекнинг жанубий қисмида кичкина сакура боғи мавжуд. Улар ҳатто менинг боғимда ҳам ўсади. Кўчатларнинг ўсиб кетгани яхшилик аломати. Ўйлайманки, бизнинг муносабатлар ҳам ана шундай юксалади”.
5. Япония бош вазирининг қайд этишича, Қирғизистон турли соҳаларда демократия қуриш йўлида мунтазам ривожланиб бормоқда. “Япония мамлакатингизни қўллаб-қувватлайди. Мен барча соҳалардаги ҳамкорлигимизни энг юқори даражага кўтаришни истар эдим”, - деди Синдзо Абэ.
6. Япония бош вазири шунингдек, Бишкекнинг Ала-Тоо майдонидаги Апрель инқилоби қаҳрамонлари ёдгорлигида ҳам бўлди. Бош вазир Қирғизистон бош вазири Темир Сариев билан бирга ёдгорлик пойига гуллар қўйишди.
7. Япония бош вазирининг Бишкекка ташрифи вақтида Марказий Осиёда эпимаркази Афғонистонда қайд этилган зилзила содир бўлди. Зилзила тўлқинлари Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистоннинг жанубий қисмларида сезилди.