Жамият | 08:54 / 27.10.2015
3909
1 дақиқада ўқилади
Нью-Жерсидаги хиёбонга келган айиқ 1 кунни дарахт шохларида ўтказди
Нью-Жерси штатининг Морристаун шаҳридаги хиёбонга келиб қолган айиқ, дарахтга чиқиб олиб, жамоатчиликнинг эътиборини ўзига қаратди.
26 октябрь куни ушбу Барибал айиғи Морристаун Грин хиёбонига келган ва фаввора атрофини айланиб чиқиб, шу ердаги дарахтлардан бирига чиқиб олган.
Ўрмондан келган меҳмон кунбўйи шаҳар аҳолисининг эътиборида бўлди. Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш агентлиги ходимлари унинг хавфсизлигини таъминлаш учун дарах остига тўр ўрнатишди. Полициячилар эса шаҳар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаракат олиб боришди.
Барибал ходимлар томонидан махсус восита билан тинчлантирилиб, ундан ДНК намуналари олингач, уни ўрмонга олиб бориб қўйишди.