Жаҳон | 21:03 / 21.11.2015
10766
1 дақиқада ўқилади
Чексизлик билан юзма-юз келганда…
Кундалик ташвишларга ўралашиб қолганда, ҳар гал бир дугонамга онаси қилган насиҳатни эслайман: “Муаммоларингга тепадан, коинотдан туриб назар сол. Ўшанда уларнинг нақадар майдалигини кўрасан”.
Наинки инсон муаммолари, табиат улуғворлиги қаршисида кичик олам, деб эътироф этиладиган инсоннинг ўзи ҳам кўз илғамас мавжудотга айланиб қолади.
Ўзингизни учи-қирғоғи йўқ ўрмон, забт этилмаган чўққи, ҳайқираётган денгиз, ловуллаб ёнаётган саҳро қаршисида ҳис қиларкансиз, аслида куч-қудратнинг ҳақиқий манбаси мана шу асов табиат эканлигини англайсиз.