Жамият | 18:49 / 23.11.2015
5214
1 дақиқада ўқилади

Instagram`дан репортаж: Чироқсиз қолган Қрим

22 ноябрь куни Украина ҳудудида электр тармоғида содир этилган портлаш натижасида Қрим яримороли электр таъминотисиз қолган эди. Шу муносабат билан ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Бир кун ичида авариявий таъминот манбалари эвазига Қримда электр токига бўлган талаб қисман қондирилди.

23 ноябрь куни Қримда дам олиш куни деб эълон қилинди. Давлат ҳукумат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ходимлари, хавфсизликни таъминлаш маҳкамалари учунгина истисно тариқасида иш куни деб эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда эса кун давомида чироқсиз қолган Қрим ҳаёти тасвирланган юзлаб суратлар эълон қилинди.