Жаҳон | 19:34 / 23.11.2015
3665
1 дақиқада ўқилади

iPhone олишни истаган мижоз Нью-Йоркдаги Apple Store дўконига қилич кўтарган ҳолда бостириб кирди

20 ноябрь куни Нью-Йоркнинг бешинчи авенюсидаги марказий Apple Store дўконига номаълум шахс қилич кўтарган ҳолда бостириб кирди.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, унга шунчаки iPhone телефони керак бўлган.
У бинодаги харидорларга ҳам, қўриқчиларга ҳам ҳеч қандай таҳдид солмаган, лекин агар ўзи истаган нарсан олиб кета олмаса, ўзини сўймоқчилигини билдирган.
"Менга шунчаки iPhone керак!", деган у.

Полиция ходимлари тезкорлик билан уни қўлга олишган ва маҳкамага олиб кетишган.