Коинотдан олинган фотосуратлар. Дарҳақиқат, сайёрамиз жуда ҳам гўзал
“DigitalGlobe” компанияси кўп йиллардан бери сунъий йўлдошлар ёрдамида фото ва видеотасвирларни суратга олиш соҳасида етакчи ҳисобланади. Унинг ривожланиш тарихи 50 йил олдин энг содда коинот қурилмалари ёрдамида олинган оқ-қора суратлар билан бошланган. Бугунги кунда бу компания Ер орбитасида бир қатор юқори технологик қурилмаларга, шу жумладан энг замонавий Worldview-3 сунъий йўлдошига эгалик қилади. Бу сунъий йўлдош 30 сантиметргача ўлчамдаги объектларни фарқлай олиш қобилиятига эга.
DigitalGlobe’нинг фотосуратлари нефть қазиб олувчи компаниялар, махсус хизматлар, транспорт компаниялари ва қурилиш ишларида бебаҳо маълумот манбаи ҳисобланади.
Компания ўзининг Facebook’даги янги саҳифасида Ер сайёрасининг сунъий йўлдошлардан олинган энг яхши 25та суратини чоп этди ва фойдаланувчилар орасида суратлардан энг яхшисини танлаб олиш учун овоз беришларини таклиф этди. Энг зўр сурат жорий йилнинг январь ойида эълон қилинади. Қуйида бу суратлардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола этамиз:
Индонезиянинг Шимолий Суматра оролидаги Синабунг вулқонининг отилиши. Бу табиат ҳодисаси нафақат чиройли кўринишда, балки жуда ҳам хавфли бўлган – бир неча километрлик кул устунининг отилиши натижасида, 16 киши ҳалок бўлган.
Дунёда кўпгина жойларида балиқ захиралари камайиб кетаётган пайтда, Хитойда балиқ фермалари юқори даражада ривожланмоқда.
Буюк Британияда ўтадиган машҳур Гластонбери мусиқа фестивали юқоридан шундай кўринади – шимадиган конфетлар шаклидаги соябонлар ва жуда катта оломон.
АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган Гарден Сити юк порти.
Сирли Арктика музликлари орасида очилган транспорт йўли. (Бу йўл гўзаллик ошуфталари томонидан эмас, нефть изловчилар томонидан очилган)
АҚШнинг Невада штатидаги Капрайт Хиллз тепаликлари. Бу суратлар геологларнинг изланишлар олиб боришларига кўмак бериш мақсадида сунъий йўлдош орқали тасвирга олинган.
Кувайтда жойлашган дунёдаги энг улкан "шиналар қабристони". (Сулайбия)
Кобани шаҳридан Туркия чегараси томон шошилаётган ўн минглаб суриялик қочқинлар йўналишининг самодан кўриниши.
Каспий денгизининг Қозоғистонга қарашли қисмида қурилган нефть қазиб олиш комплекси.
Синжар шаҳридан боши оққан томонга йўналган ироқлик қочоқлар оломонининг самодан кўриниши.
Германиянинг Мюнхен еридаги Октоберфест шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳар йилги "Пиво фестивали" вақтида шаҳар тепадан шундай кўринади.
Европада, демак дунёдаги энг йирик темирйўл вокзали. Машен темир йўл вокзалида замонавий технологиялар орқали ҳар йили юз минглаб вагонлар йўлга солинади. Бу вокзал ҳам Германияда жойлашган.
Нидерландия соҳилларида барпо этилган бўрон тўсувчи тизим. Роттердамдаги бу тўсиққа Масланкертинг номи берилган.
АҚШнинг Вашингтон штатидаги Эверетт шаҳри аэропорти.
Украина пойтахти Киев шаҳридаги бош майдонда намойишлар вақтида шундай манзара ҳосил бўлади.
Хорватиянинг Ўрта Ер денгизи қирғоқ қисмидан келадиган кучли сув тошқинлари Гунжа қишлоғи осмонидан шундай кўринади.
Хитойча апокалипсис. Кўмир билан ишлайдиган электростанцияси осмонидан қуш учиб ўта олмайди.
Хитойнинг Баян-Обо раёнидаги тоғ-кон саноатига ихтисослаштирилган ҳудудидаги ишларда геологлар мана бунда самовий фотосуратлардан фойдаланишади.
Канада шимоли-ғарбидаги Diavikk Diamond Mine номли олмос шахтаси дунёдаги энг йирик олмос етказиб берувчилардан ҳисобланади. 2014 йилнинг ноябръ ойида инглиз ва австралияликлар қўшма ҳамкорлигидаги Rio Tinto ушбу конда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун, 350 млн доллар сармоя киритишган.
Канаданинг Британия Колумбияси ҳудудидаги Камалакранг тоғ.
Ҳар йили Антарктиданинг бир қисми (6,1 миллиард тонналик муз) эриб кетмоқда. Сунъий йўлдош орқали бу аниқ кўринади.
Парагвай бўйлаб оқувчи Парана дарёсида қурилган тўғон дунёдаги энг катта тўғон ҳисобланади. Унинг қурилиши дарё ўзанини бутунлай буриб юборган.
Канаданинг Альберта провинциясида куз бошланганида, ўрмонлар жуда гўзал қиёфага киради. Айниқса, тепадан қараганда.