Спорт | 15:00 / 30.11.2015
5242
1 дақиқада ўқилади

Роналду, Месси, Шарапова ва бошқа машҳурлар Париж терактига қарши Je suis Paris ролигида иштирок этишди

"ПСЖ" жамоаси томонидан Париж теракти қурбонлари хотираси учун олинган, "Je suis Paris" деб номланган клипда спорт оламининг таниқли вакиллари иштирок этишди.

Жамоа футболчилари шу ибора туширилган футболкаларда "Мальмё" ва "Труа" жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушишган. Улар шу тариқа 13 ноябрь куни амалга оширилган терактлар натижасида қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришганди.

"Je suis Paris" номли роликда Криштиану Роналду, Лионель Месси, Неймар, Златан Иброҳимович, Франческо Тотти, Дидье Дрогба, Анхель Ди Мария, Мария Шарапова ва Пит Сампрас каби машҳурлар иштирок этган.