Жамият | 10:42 / 02.12.2015
19622
3 дақиқада ўқилади

Шоҳжаҳон Жўраев: Бизни севганлар қаршисида доимо таъзимдамиз

Бир неча кундирки, водий бўйлаб эл хизматида юрган хонанда Шоҳжаҳон Жўраев ўзининг Instagram`даги саҳифасига қизиқарли видео ва фото лавҳаларни жойлаштириб бормоқда. Ўз тароналарини фақатгина жонли ижро этадиган санъаткорнинг ушбу фаоллиги бизни янги бир лойиҳага қўл уришга ундади.
Эндиликда Kun.uz сайти орқали ўзбек эстрада санъатида ўз ўрни, ўз овозига эга, ижтимоий аҳамиятга эга ишларни олиб бораётган шоу-бизнес вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги бир ҳафталик фаолияти акс этган қизиқарли видеоролик ҳамда фотосуратларни жамлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилиб бормоқчимиз.
Демак, юқорида айтиб ўтганимиздек, лойиҳамизнинг биринчи қаҳрамони – Шоҳжаҳон Жўраев. Хонанданинг “Инстаграм”даги бир ҳафталик фаолиятига назар ташлар эканмиз, унинг оддий халқ ичида қизғин ижодий фаолият олиб бораётганини кўриш мумкин. Қаерда бўлмасин, мухлислар, одамлар даврасида. Халқ орасида “Қўқон патир кўчаси” деб номланадиган нон расталари қаторида сотувчилар қуршовида “Асаканинг кўчасида” қўшиғини жонли хиргойи қилиб бергани тасвирланган видеороликлардан бири фикримизнинг ёрқин мисолидир.
Аксарият видеороликлар эса хонанданинг халқ хизматида эканида тасвирга олинган. Ана шундай видеолардан бирига қуйидагича изоҳ берилган: “Бизни севганлар қаршисида доимо таъзимдамиз”.

Шоҳжахон Жўраев - Қўқон патири (жонли ижро)

Шоҳжахон Жўраев - Дунёни қизғанма мандан. Андижон, Булоқбоши туманидаги тўйда