Фан-техника | 14:54 / 02.12.2015
10994
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик рассом тутундан ғишт ясаш усулини ишлаб чиқди

Brother Nut тахаллуси остида ижод қиладиган хитойлик перфомансист рассом ўзининг “Чанг лойиҳаси” доирасида Пекинда чангюткич ёрдамида смогни сўриб олиб, ундан ғишт ясадида, дея хабар бермоқда The New York Times.

Ёш ихтирочи 100 кун давомида кучли саноат ускунаси ёрдамида шаҳар ҳавосини сўриб, атмосферадаги майда зарраларни бир жойга жамлади. Шундан сўнг йиғилган чангни тупроқ билан аралаштириб, эндиликда уни Хитойдаги экологик инқироз оқибати сифатида кўрсатмоқда.

“Ушбу чанг – инсоният тараққиётининг салбий оқибатидир, бу смог ва қурилиш майдонлари чангидан иборат. Мен Пекинга биринчи марта келганимда ниқоб тақиб юрардим, бироқ кейинроқ буни бас қилдим. Бундай смогдан нажот йўқ”, - деди рассом.
Қайд этилишича, рассомнинг “Чанг лойиҳаси” Пекинда сўнгги йиллардаги энг кучли смог кузатилаётган бир вақтга тўғри келди.