Жаҳон | 20:10 / 06.12.2015
65403
4 дақиқада ўқилади

Мазкур фотосуратлар миллионлаб инсонлар қалбини тўлқинлантирган

Юз йилликнинг энг таъсирли фотосуратлари.

Гарольд Уитлз исмли бу бола шифокор унинг чап қулоғига эшитиш мосламасини қўйганидан сўнг умрида илк марта эшитмоқда. 

2011 йилда Ҳиндистоннинг Каттак шаҳридаги кучли сув тошқини пайтида жасур йигит мушукларни қутқармоқда.

Кардиожарроҳ 23 соат давом этган (муваффақиятли) юрак кўчириш операциясидан сўнг. Унинг ёрдамчиси хона бурчагида ухлаяпти.

Мижоз шифокоридан ҳам узоқроқ умр кўрди.

Австриядаги болалар уйида яшовчи 6 ёшли болакай Америка Қизил Хоч жамияти томонидан совға қилинган янги пойабзални севиниб қучоқламоқда. (1946 йил)

1994 йили Чеченистонда рус аскари ташлаб юборилган фортепианони чалмоқда.  

Рус аскарлари Курск жангига тайёрланишмоқда, июль, 1943.

“Дада, мени кутинг”, Нью-Вестминстер, Канада, 1 октябрь, 1940.

 

Ароқхўр ота ва унинг ўғли.  

Терри Гурола Ироқдаги 7 ойлик ҳарбий хизматдан сўнг қизи билан илк марта кўришмоқда.  

Уйсиз кишилар Ид ал-Фитр масжиди олдида бепул тарқатиладиган овқатни кутишмоқда, Нью–Дели, Ҳиндистон.

Христианлар 2011 йили Қоҳирада юз берган қўзғолон пайтида ибодат қилаётган мусулмонларни қўриқлашмоқда.

17 ёшли Ян Роуз Кашмир 1967 йили Пентагон олдида ўтказилган урушга қарши намойиш вақтида аскарларга гул таклиф қилмоқда.

Роҳиб поезд кутиб ўтириб кутилмаганда жон таслим қилган қарияни дуо қилмоқда, ШаньсиТайюань, Хитой.

Фронтдош дугоналар улардан бири вафот этгунига қадар ҳар йили суратга тушишган.

Гораций Гризли маҳбусликда сақланган лагерда Генрих Гиммлерга ғазаб билан тикилиб турибди. Гризли ўзи севиб қолган немис қизи билан учрашиш учун лагердан 200 мартадан ортиқ қочган ва яна қайтиб келган.  

Шимолий кореялик эркак қўлини силкитмоқда, унинг Жанубий кореялик қариндоши эса йиғлаяпти. 2010 йилнинг 31 октябрида Жанубий кореялик 436 кишига 1950-53 йиллардаги урушдан сўнг ажралиб қолган қариндошлари билан кўришишлари учун Шимолий Кореяда уч кун туришларига рухсат берилган.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг асирликда бўлган немис маҳбуси охирги марта кўрганида бир яшар бўлган қизалоғи билан кўришмоқда.  

Шимолий Кореяда ҳибсга олинган ва 12 йилга мажбурий меҳнатга маҳкум қилинган журналистлар Еуна Ли ва Лора Линг АҚШнинг дипломатик аралашувларидан сўнг Калифорниядаги оилалари бағрига қайтишди.

Марсда кун ботиш пайти

Уруш фахрийси Иккинчи Жаҳон уруши даврида ўзи юрган танкни топди. Танк шаҳарлардан бирига ёдгорлик сифатида ўрнатилган.

Париж фуқароси Иккинчи Жаҳон уруши пайтида нацистлар шаҳарни босиб олишларидан қайғуда.

12 ёшли бразилиялик болакай ўқитувчисининг дафн маросимида скрипка чаляпти. Ўқитувчи мусиқа ёрдамида унинг қашшоқлик ва зўравонлик чангалидан қутулишига сабабчи бўлган.

“Умид қўли” – жарроҳлик амалиёти пайтида она қорнидаги чақалоқ бирдан қўлчасини чиқариб жарроҳнинг бармоғини ушлаб олди. Жарроҳ буни кутмаганди.

4 ойлик қизалоқ Японияда юз берган цунамидан мўъжиза туфайли омон қолди. Уни вайроналар орасидан тўрт кундан сўнг чиқариб олишди.