Фан-техника | 23:23 / 06.12.2015
7880
1 дақиқада ўқилади

NASA шовқин чиқармайдиган товушдан тез учувчи самолёт яратмоқчи

Одатда самолёт товуш тезлигидан тезроқ учганда, чақмоқ товуши каби баланд шовқин солади. АҚШнинг NASA коинот агентлиги олимлари буни шовқинсиз амалга оширувчи самолёт яратишмоқчи. Бундай самолёт ўз вақтида айнан юқори шовқин даражаси туфайли воз кечилган товушдан тез учувчи йўловчи самолётлари парвозларини амалга оширишни яна ҳақиқатга айлантириши мумкин.

Айни пайтда олимлар шовқиннинг умумий даражасини пасайтириш усулларини ишлаб чиқишмоқда. Бу фюзеляжнинг турли шаклларини синовдан ўтказиш, товуш тезлигига эришишда шовқин айнан қачон йўловчиларга халақит беришини аниқлаш бўйича товуш тажрибаларини ўтказишни ўз ичига олади.

NASA’да бундай самолётнинг ишчи нусхасини 2025 йилгача яратишга умид билдирилмоқда. Бундай самолётларга жуда баланд шовқин солиши туфайли аҳоли яшайдиган ҳудудлар устидан ўтиш тақиқланган. Товуш синовлари бу муаммони бутунлай ҳал қилиш учун самолётнинг шаклини тўлиқ ўзгартиришга имкон беради.