Жаҳон | 14:32 / 06.12.2015
21474
5 дақиқада ўқилади

Қора қитъанинг энг гўзал иншоотлари

1950-60-йилларда бир қатор Африка давлатлари Европа мамлакатларидан ўз эркинликларини талаб қилишди ва кўп ўтмай мустақиликка эришишди. Ўша пайтдаги меъморчилик ўша кунларнинг эсдалиги бўлиб қолди ҳамда Африка халқининг янги келажак ва янги давр томон интилишини кўрсатди.

Совуқ кўринишдаги шаклли меъморчилик тизими ўша пайтларда ўйлаб топилган энг ғаройиб услуб бўлиб, уни иссиқ иқлимли жойларда қурилиши икки баравар ғаройиб туюларди. Бу иншоотларнинг лойиҳаси собиқ хўжайинлар яъни инглизлар, французлар, итальянлар томонидан тузулганлиги сабаб узоқ вақт давомида маҳаллий аҳолининг уларни томоша қилиш имкони бўлмаган. Бугунги кунга келиб, Германиянинг Рейндаги Вайл шаҳри “Vitra” дизайн музейида оммага уларнинг макетлари тақдим этилди. Ҳозир бу иншоотларни ўз услубидаги энг ажойиблари, деб эътироф этиш мумкин.

“Пирамида”, Абиджан, Фил суяклари қирғоғи

Меъмор: Ринальдо Оливьери

 

Италиялик меъморнинг айтишича, миллий услубда моделлаштирилган бу иншоот савдо марказини жонлантириш мақсадидабунёд этилган. “Пирамида” тугалланиши арафасида ҳайратланарли даражада кўриниш олди. Лекин кутилган натижани бермади.

“Ivoire” меҳмонхонаси, Абиджан, Фил суяклари қирғоғи

Меъморлар: Хайнц Фенхель ва Томас Лайтердорф

 

Уни маъжозий маънода кўтарилиш ва қулаш меҳмонхонаси деса ҳам бўлади. Меҳмонхона очилганидан сўнг бизнесмен ва бой сайёҳларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Ва айнан кўтарилиш рамзига эга бўлди. Аммо кейинроқ 90-йилларда мамлакатда давлат тўнтариши содир бўлди. Мухолифатчилар иншоотни ўзларига штаб қилиб олишди. 2004 йилда эса Франция армияси томонидан унинг деворлари остида бир қанча африкалик қўзғолончилар отиб ўлдирилди. Ҳозирги кунга келиб, меҳмонхона ўз мавқени тикламоқда.

“Independence” меҳмонхонаси, Дакар, Сенегал

Меъморлар: Анри Шометт ва Ролан Депре

 

Сенегални бир пайтлар колония қилинган давлатлар орасидаги энг ривожлангани десак муболаға бўлмайди. Африка турли касалликлар ва зўравонликлар жойи эмаслигига мана шу меҳмонхона яққол мисол бўла олади.

“Кеньятта” халқаро анжуманлар маркази, Найроби, Кения

Меъмор: Карл Хенрик Нествик

 

1973 йилда очилган “Кеньятта” улкан иқтисодий марказга айланди. Бу ерда халқаро валюта фонди, умумжаҳон банки ўз сеъздларини ўтказди. Бу Кенияни мустақил давлат ва уни жаҳон харитасида ўз ўрнига эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Иншоотнинг ўзи эса Найробидаги энг кўзга ташланадигани бўлиб қолди.

FIDAK Дакар халқаро кўргазмаси, Дакар, Сенегал

Меъморлар: Жан Франсуа Ламуре ва Жан-Луи Марин

 

Африканинг кўпгина озод давлатлари ўзларини колония бўлиб турган пайтларида чет эл лойиҳаларидан ва хориж мутахассисларидан фойдаланиб, ўз миллий меъморчилигини амалга оширишгани бор гап. Бу гап Сенегалга ҳам таалуқли. Сенегалнинг биринчи призеденти Леопольд Седар Сенгор асли шоир бўлиб, у биринчи навбатда айнан санъатни ривожлантиришга ҳаракат қиларди. FIDAK мажмуаси айнан ўша даврда барпо этилган.

Мустақиллик аркаси, Аккра, Гана Республикаси

Меъморлар: Жамоатчилик ишлари департаменти

 

1957 йилда Гана мустақиллигига атаб ушбу мажмуа қурилиши бошланди. Бу арка янги даврнинг бошланиши деган маънони англатади. Шу вақтдан бошлаб Гана ёшлари нафақат мустақил давлатда балки дунёнинг ривожланаётган мамлакатларидан бирида яшаётганликларини ҳис этишлари учун ҳам шу иншоот барпо этилган.

Замбия Университети, Лусака, Замбия

Меъмор: Жулиан Эллиотт

 

Бу ажойиб университет қурилишининг озроқ ғамгин тарихи бор. 1960 йилда Замбия раҳбарлари бу иншоотни барпо этиш учун исроиллик мутахассисларни таклиф этишади. У пайтларда икки мамлакат ўртасида илиқ муносабат бор эди. Кейинчалик ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, Исроилни бу ишдан четлатишади. Ҳозиргача бу иншоотнинг айрим қисмлари тугалланмай қолган.

KNUST муҳандислар мактаби, Кумаси, Гана Республикаси

Меъмор: Жеймс Кьюбитт

 

Гананинг биринчи призеденти Кваме Нкрумани, биринчи навбатда, халқнинг зиёли бўлиши қизиқтирарди. Буни биз ўша пайтда мамлакатда қурилган мактаблар, университетлар мисолида яққол кўришимиз мумкин. Шулардан бири ўз номига қўйилган техника университети қошида очилган муҳандислар мактабидир. Иншоотнинг меъморчилигига келсак, бу модель абсолють услубида барпо этилган.

“Mfantsipim” мактаби, Кейп-Кост, Гана Республикаси

Меъмор: Fry, Drew & Partners

 

Мактаб тарихидаги энг қизиқ воқеа бу мактаб мамлакат мустақиллигидан олдин ишга туширилган. Лекин мустақилликдан бир йил ўтиб, қурилиш ишлари тўлиқлигича якунига етказилган. Бўлиб ўтган воқеаларга мактаб назари билан қарасангиз, худдики ҳеч қандай ўзгариш бўлмагандек гўё. Хаммаси меъёрдагидек. Яна ким билсин?..

XABARDOR.UZ - Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.