Жамият | 08:00 / 07.12.2015
7357
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда 150 жуфтлик иштирокида оммавий никоҳ маросими ўтказилди

Ҳиндистон ғарбидаги Гужарот штати ҳудудида бир вақтнинг ўзида 150 жуфтликнинг никоҳ маросими ўтказиб берилди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар қилган.

Хабарда айтилишича, бу тўйда келинлар анъанавий қизил-яшил сарилар кийишган. Куёвлар эса узун туникалар кийиб, бошларига салла қўндиришган.

Қайд этилишича, бу тўй маросими харажатларини олмос бизнеси билан шуғулланувчи миллиардер Махеш Савани тўлаб берган.

Ўзининг айтишича, у 2008 йилда илк марта ўз ходимларидан бири 2 қизининг никоҳ маросимига 2 кун қолганида вафот этгач, ота ролини бажариб, шундай тўй маросими ўтказиб берганди.

Савани ҳар йили отасиз қолган камбағал оилалар қизларининг турмушга чиқиши харажатлари учун хайрия маблағлари ажратиб келади.

Хабарда айтилишича, бу йилги ўтказилган оммавий никоҳ маросими учун Савани 50 млн рупия (750 минг доллар) сарфлаган.

Тўйда 100 мингга яқин меҳмон иштирок этган.