Фан-техника | 09:23 / 08.12.2015
7321
1 дақиқада ўқилади

Мексикаликлар энг кучли суперкар ясашди

Мексиканинг LTM Hot Spot компанияси 1400 от кучига эга V8 двигателли The Inferno суперкарини ишлаб чиқарди. Унинг расмий тақдимоти Мехикода ўтказилиши режалаштирилаётган махсус тадбирда бўлиб ўтади.

The Inferno дастлабки юз километрга уч дақиқада эришади. Унинг энг юқори тезлик кўрсаткичи соатига 395 километр тезликни ташкил этади.
Купе алюминий, рух ва кумуш аралашмасидан тайёрланган пенометалдан ишланган. Пенометалл ўзининг дастлабки ўлчамидан юз мартага кўпроқ кенгайиши мумкин. Шу сабаб суперкар амортизация зарбасининг юқори даражасини ҳам қабул қила олади.

Купени ясаш учун етти йил вақт сарфланди. Автомобилни мексикалик муҳандислар ишлаб чиққан бўлиб, уни ясашни италияликлар давом эттиришди. Лойиҳа раҳбари Антонио Ферраиоли ҳисобланади. У илгари Lamborghini – Reventon, Veneno ва Asterion суперкарлари устида ҳам иш олиб борган.
Маълум қилишларича, The Inferno 2016 йилдан ишлаб чиқарилиши мўлжалланган.