Жаҳон | 15:35 / 10.12.2015
22543
2 дақиқада ўқилади

Ксения Собчак Путиннинг мурожаатини калака қилди

Россиялик журналист, телебошловчи Ксения Собчак Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларини масхара қилиб, ўзини унинг сатирик образида синаб кўрди. Видеолавҳа YouTube сервисида пайдо бўлди.

Путиннинг “Федерал йиғилишга йиллик мурожаат” нутқига пародия тарзида олинган видео ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.

Ўзининг “чиқиши”да Собчак президент номидан маъмуриятининг ташқи ва ички сиёсатдаги барча нуқталарини масхара қилди. Шунингдек, у “Жарроҳ”ни, Қодировни, Медведевни ва Ротенбергни тилга олишни ҳам унутмади.

“Бир йил олдин мен Украина ҳақида кўп гапирган эдим. Бу йили эса “рус дунёси”нинг бошқа қисми, айнан Сурия ҳақида гапирмоқчиман. Дарвоқе, “Жарроҳ”, қалпоқни ечинг, сиз муолажахонамассиз, Қрим бўйича операциянгиз эса тугади аллақачон. Сурияни Чеченистонга қўшишни таклиф қиламан, ўз уйимиз ахир. Туркияни ҳозирча қўшиб олмай турамиз, лекин, агарда Эрдўған ўйлаб кўрмаса, уни фақат Аллоҳ эмас, Рамзон Қодировнинг ўзи ҳам жазолайди. Тушунганингиздек, бу ундан ҳам қўрқинчлироқдир”, - деди “президент” Собчак.

Ксения, “ўртоқ Чайкани Россия аксилкоррупция қўмитаси раҳбари этиб тайинлаш”ни талаб қилди.

Ўз чиқишининг якунида Собчак хоним Комсомольск-на-Амурени ободонлаштиришни таклиф қилди.

“Комсомольск-на-Амуре нимага керак деб сўрарсиз? Менга шунчаки шу ном ёқиб қолди. Кейин, Дмитрий Анатольевич Медведевга бирор топшириқ бериш керак. Охир-оқибат, болани бир нарса билан банд қилиш керакку. Эътиборингиз учун катта раҳмат! Ҳаммага, асосан қишлоқликларга раҳмат”, - хулоса қилди телебошловчи.