Жаҳон | 02:04 / 11.12.2015
8073
1 дақиқада ўқилади
Трамп: мусулмон-биродарлар фикримга қўшилишди
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп CNN телеканалига берган интервьюсида ўзининг АҚШга мусулмонларни киритмаслик тўғрисидаги фикрини ҳатто унинг мусулмон бўлган дўстлари ҳам қўллаб-қувватлаганлигини айтиб ўтган.
“Мен мусулмонлар учун яхши иш қиляпман”, — деди миллиардер. Унинг сўзларига кўра, дунёдаги кўпчилик унинг фикрини танқид остига олган.
У ўз дўстларининг фикридан иқтибос келтирар экан, шундай деди: “Улар менга, Дональд сен қандайдир ёрқин ва фантастик режани амалга оширяпсан, дейишди”.
Трампнинг маълум қилишича, “Яқин Шарқдаги муҳим инсонлардан бири унга жуда катта хизмат қилаётганини таъкидлаган”. Сиёсатчининг сўзларига кўра у ирқчи ҳам эмас, фанатик ҳам эмас.