Спорт | 18:23 / 17.12.2015
5286
1 дақиқада ўқилади

Футболчи: Клопп бироз телбароқ

"Вест Бромвич" жамоаси ҳужумчиси Жеймс Маклин АПЛнинг 16 тури доирасида "Ливерпуль" жамоаси билан ўтказилган ўйиндан кейин мерсисайдликлар мураббийи Юрген Клопп ҳақида айрича фикрларини билдириб ўтди.

Унинг фикрича, Англияда Юрген Клоппни бироз телбароқ ҳисоблай бошлашди.

Шу билан биргаликда, футболчининг ўзи германиялик мутахассисни анча вақтдан бери ҳурмат қилиб келганини билдирган.

Ҳужумчи "Ливерпуль" мураббийининг "Вест Бромвич" билан ўйин вақтида ўзини жуда ҳиссиётга берилган ҳолда тутганини эслаган. Ўйин охирида эса Клопп "Вест Бромвич" бош мураббийи Тони Пьюлис билан қўл беришиб хайрлашишни унутганди.

"Мен бу инсонни ҳурмат қиламан. У "Боруссия"да жуда ажойиб фаолият кўрсатди. Лекин унинг бироз телбароқ эканини ҳам истисно қилиб бўлмайди. У ўзини бу даражада тутмаслиги керак эди. Ютқазсанг ҳам, очкодан қуруқ қолсанг ҳам, рақибга ҳурмат сақлаш керак", дейди Маклин FP нашри орқали.