Жаҳон | 12:25 / 17.12.2015
5522
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазири Бутунжаҳон интернет форумида хитой тилида чиқиш қилди

Қозоғистон бош вазири Карим Масимов Хитойда ўтган интернетни бошқариш бўйича Иккинчи бутунжаҳон форумида хитой тилида чиқиш қилди. Бу ҳақда ХХРнинг ССTV телеканали хабар берди.

Масимовнинг чиқиши телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилди.
Карим Масимов 1988-1989 йилларда Пекин тил институтида таълим олган, 1989-1991 йилларда Ухань юридик университетида стажировка ўтаган, шу боис хитой тилини билади.

Шунга қарамай, ижтимоий тармоқ орқали унинг чиқишини томоша қилганлар бош вазир хитой тилини бироз унутганига, нотўғри талаффуз қилаётганига, жумладан, оҳанглар қоидасини бузаётганига эътибор қаратишди.

 

Премьер-министр Казахстана Карим Масимов выступил с речью на китайском языке на второй Всемирной конференции по управлению Интернетом.#WIC #WIC2015

Posted by CCTV on 15 декабря 2015 г.