Спорт | 11:44 / 19.12.2015
4415
2 дақиқада ўқилади

Қувайтда ФИФА томонидан маъқулланмаган гала-матч ўтказилди

Жаҳон футболи юлдузлари иштирокидаги гала-матч Қувайтда ўтказилди. Жаҳон ва Қувайт термалари ўртасидаги учрашув “Жобир ал-Аҳмад” стадиони очилиши шарофатига ўтказилди.

Ўйинда Луиш Фигу, Робер Пирес, Андрей Шевченко, Алессандро Неста, Дэвид Бекхэм, Роналдиньо, Карлес Пуйоль, Мичель Сальгадо, Жанлука Замбротта, Алессандро Дель Пьеро ва бошқа футболчилар иштирок этишди. Жаҳон термасининг бош мураббийи этиб Фабио Капелло тайинланди.

ФИФА илгарироқ ўз таркибига кирувчи 209 давлат ассоциацияларига мурожаат қилиб, ушбу учрашувга ўз футболчиларини юбормасликни сўраган эди. Бунга сабаб – давлатнинг спорт ишларига аралашуви туфайли Қувайтнинг ФИФАга аъзолиги вақтинчалик тўхтатиб қўйилган эди.

Жаҳон футболи бошқарув органи мутасаддилари ФИФАда рўйхатдан ўтган ўйинчи ва клублар тадбирда иштирок этса, ахлоқ-тартиб қўмитаси уларга нисбатан санкциялар кўриши айтилган эди. Шу туфайли англиялик ярим ҳимоячи Стивен Жерард, италиялик футболчи Андреа Пирло, ҳакам Пьерлужи Коллиналар учрашувда иштирок эта олмадилар. Коллинанинг ўрнини Маркус Мерк эгаллади.
Ўйин 75 дақиқа давом этди. Унда Қувайт терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.