Жамият | 20:07 / 20.12.2015
28763
1 дақиқада ўқилади

“Дунё гўзали-2015” унвонини испаниялик қиз олди

2015 йилда “Дунё гўзали” унвонига испаниялик Мирейя Лалагуна Ройо сазовор бўлди.
Иккинчи ўринни россиялик София Никитчук, учинчи ўринни эса индонезиялик Аниндия Кусума Путри эгаллади.

Шунингдек, кучли бешликка Ливан ва Ямайка вакилалари кирди.

Якуний шоу Хитойнинг Санья шаҳрида бўлиб ўтди. 120 мамлакатдан ташриф буюрган иштирокчилар унга бир ой тайёрланган эди.