Спорт | 12:27 / 21.12.2015
4678
2 дақиқада ўқилади

Фелипе Мелу «Лацио»га қарши ўйинда рақибнинг бўйнига товони билан зарба берди

Италиянинг «Интер» жамоаси Роберто Манчини А сериянинг 17-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши учрашувда (1:2), барча айбни қизил карточка олиб майдонни тарк этган яримҳимоячи Фелипе Мелуга юклаб қўйиш нотўғри эканини билдирди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу бразилиялик футболчининг мавсум бошидан буён илк муваффақиятсиз ўйини экан.

«Ўйин тугашига жуда кам вақт қолганди. Шунинг учун унинг қизил карточка олиши ҳал қилувчи вазият бўлди деб ҳисобламайман. Ҳар бир чизиқдаги футболчи хатога йўл қўйди. Шунинг учун барча айбни Фелипе Мелуга юклаб қўйиш тўғри бўлмайди. Бу унинг дастлабки муваффақиятсиз ўйини бўлди. Мелу «Интер»га мос юқори савияли футболчи бўлиб қолаверади», деди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ва «Лацио» жамоалари учрашувининг 90-дақиқасида Фелипу Мелу рақиб футболчиси Лукас Биглиянинг оёғига зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан сийланган ва майдонни тарк этганди.