Жамият | 20:08 / 25.12.2015
18815
4 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг яхши инсонийлик намуналари

Ўтаётган 2015 йил турли воқеаларга бой бўлди. Жумладан, атрофимиздагиларнинг инсонийлик жиҳатидан ўрнак бўладиган ишлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Биз ана шундай инсонийлик намуналарини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Ўрдаклар учун хавфсиз ўтиш йўлкаси

Бу йигит она ўрдак болалари билан йўлни кесиб ўтишига ёрдам бериш учун атайлаб тўхтади. Унинг бу ҳаракати сабабли паррандалар беталофат ўтиб олишди.

 

Ҳақиқий ўқитувчи

Профессор Сидни Энгельберг маъруза пайтида талабалардан бирининг йиғлаётган гўдагини қўлига олди. Ажабланарлиси, гўдак унинг қўлида шу заҳоти йиғлашдан тўхтади.

 

Ғаройиб тўй

24 ёшли Фатҳулла ва 20 ёшли Эзра никоҳ тўйларини бошқача нишонлашга қарор қилишди. Улар тўйлари учун совға қилинган пулларни оч-наҳор кишиларнинг қорнини тўйдиришга сарфлашди.

 

Биз ҳамма учун жавобгармиз...

Олтой ўлкасилик полициячи Сергей Шараухов иккита болани қутқариб қолди, кейин эса уларни фарзанд сифатида асраб олди.

 

Шифокорлик ҳийласи

Шифокорлар бемор болаларни операция олдидан шундай тарзда чалғитишади. Ёш беморлар ўзларини олдинда кутаётган азобларни эсдан чиқаришади.

 

Тўтиқушлар учун нонушта

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида яшовчи 62 ёшли Секар исмли киши ҳар куни эрталаб соат 4да уйқудан туради ва 4000та тўтиқуш учун нонушта тайёрлайди. У уйи олдига қўйган овқатни очиққан қушлар ҳар куни эрталаб келиб ейишади.

 

Амалга ошган орзу

13 ёшли кўзи ожиз Кейж Хэнкок-Стивенс исмли болакайнинг энг катта орзуси полиция патрул машинасида сайр қилиш эди. Бу йил унинг орзуси амалга ошди.

 

Болаларча меҳрибонлик

Болакай иссиқ кунда полициячига сув ичишни таклиф этмоқда.

 

Ҳақиқий муҳаббат

Эр-хотин Том ва Арнистан кейинги 50 йил давомида бир кун ҳам бир-бирларисиз яшашмаган. Лекин улар касалхонага тушиб қолишди ва турли палаталарда ётишга мажбур бўлишди. Бу уларни ташвишга солди. Шифокорлар уларга ёрдам беришга қарор қилишди ва Том суюкли хотини билан “учрашди”.

 

Бошланган ишни якунига етказишди

Қария ҳовлисини қордан тозалаётган пайтда юраги хуруж қилиб қолди. Шифокорлар уни касалхонага олиб кетишди. Бир соатдан кейин эса қариянинг уйига келишиб, унинг бошлаган ишини охирига етказиб қўйишди.

 

Оталар ва болалар

Ёши улуғ киши метрода нотаниш йигитчага бўйинбоғ боғлашда ёрдам беряпти.

 

Бепул сартарош

27 ёшли Назир Субҳони сартарош бўлиб ишлайди. Ҳафтада 6 кун у салонда меҳнат қилади, еттинчи куни эса Мельбурн кўчаларида юриб уйсиз қашшоқларнинг соч-соқолларини текинга олиб қўяди.

 

Тошбақалар қутқарувчиси

Бу киши ҳар куни таом тайёрлаш учун тутилган тошбақаларни сотиб олади ва уларни эркинликка қўйиб юборади.

 

Олмахонни ўз қарамоғига олди

Жефф Лонго кўчада сайр қилаётиб йўл четида ётган кичкина олмахонни кўриб қолди. У бу жониворнинг ҳаётини асраб қолди.

 

Қалбдан чиққан меҳр

Кардиохирург жиддий операция олдидан қизалоқни тинчлантирмоқда.