Жаҳон | 13:57 / 28.12.2015
13040
1 дақиқада ўқилади
Орол денгизида техника воситалари музлаб қолди
Орол денгизининг Қозоғистон ҳудудидаги қисмида ёнғинга қарши техника музлаб қолди. Интернетга жойлаштирилган видеода акс этишича, КамАЗ юк машинаси, икки ёнғин машинаси ва грейдер денгиз юзасини қоплаган музга бирикиб, жойидан қимирламай қолган.
Видео муаллифи берган маълумотга кўра, воқеа 19 декабрь куни содир бўлган. Бир кун ичида ҳаво совуб, музлаб қолган, махсус техника музга кириб қолган.
Уларга ёрдамга Аральск шаҳридан юборилган юкортгич ҳам музга тушиб кетган. Айни пайтда Аральскда бошқа ёнғин машинаси қолмади.
Воқеа жойига ҳокимлик ходимлари ҳам етиб келган. Махсус техникани чиқариб олиш бўйича иш олиб борилмоқда.