Жамият | 18:31 / 02.01.2016
7741
2 дақиқада ўқилади

FOX студияси “Махфий ҳужжатлар” сериалининг янги мавсуми суратга олиниши ҳақида фильм чиқарди

FOX студияси “Махфий ҳужжатлар” (“Секретные материалы”) сериалининг янги мавсумининг суратга олиниши ҳақида 20 дақиқалик фильм чиқарди. Бу фильмда бош қаҳрамонлар дуч келадиган синовлар ҳақида сўзланган, деб хабар бермоқда сегодня.ua сайти.

Янги мавсумнинг 6 та сериясидан ҳар бирида янги воқеа ҳақида сўзланади, бироқ барча сериялар бир яхлит сюжет билан боғланади. Сериалда актёрлар Дэвид Духовни, Жиллиан Андерсон, Митч Пиллежи ва Уильям Дэвисдан ташқари, бошқа сериалларда суратга тушган актёрлар ҳам иштирок этишган, мисол учун, булар Жоэл Макхэйл ("Ҳамжамият"), Аннет Махендру ("Америкаликлар") ва Кумэйл Нанжиани ("Кремний водийси").

Промо-фильмда, шунингдек, декорациялар, визуал эффектлар, гримнинг яратилиши жараёнларини кўриш, афсонавий сериалнинг экранларга қайтиши ҳақида актёрлар ва режиссёр Крис Картернинг фикрларини эшитиш мумкин.

1990-йилларда оммабоп бўлган сериалнинг экранларга қайтиши энг кутилаётган телевоқеалардан бири бўлмоқда. Сериалга ўзига хос актёрлар таркиби жалб қилинган, унинг сценарийнависи ва режиссёри сифатида аввалги мавсумлар муаллифи Крис Картер бўлмоқда.

“Махфий ҳужжатлар” сериали илк бор 1993 йил 10 сентябрда эфирга узатилган ва 9 йил давом этиб, 2002 йил 19 майда якунланган. Аввалроқ Fox телеканали ўзининг YouTube’даги каналида сериалнинг янги 10-мавсумининг тизерини чоп этганди. Бу 15 сонияли тизерда телетомошабинларга таниш бўлган ФҚБ агентлари Фокс Малдер (Дэвид Духовни) ва Жина Скалли (Жиллиан Андерсон) номаълум жонзотни овлашади. Сериалнинг янги қисмининг “Махфий ҳужжатлар: қайта юклаш” деб номланган 1-серияси намойиши 2016 йил 24 январга белгиланган.