Light | 15:52 / 03.01.2016
37101
2 дақиқада ўқилади

Бернард Шоудан ялқовлар учун 27 та ҳикмат

Бернард Шоу (1856-1950) ирланд ёзувчиси ва драмматурги. У инглиз тилида ижод этган ижодкорлар орасида Уильям Шекспир номидан кейинги ўринда қайд этиладиган шахсдир. Шунингдек у, "1925" асари учун Нобель мукофотига, "Пигмалион" сценарийси учун эса Оскар мукофотига сазовор бўлган.

19. Агар сизда ҳам, менда ҳам олма бўлса, бу олмаларни алмашсак, сизда ҳам, менда ҳам биттадан олма қолади. Агар сизда ҳам, менда ҳам ғоя бўлса ва биз ғояларимизни ўртоқлашсак, ҳар биримизда иккитадан ғоя бўлади.

20. Соғлом фикр ва меҳнатсеварлик сиздаги истеъдодсизлик ўрнини босади, аммо даҳолардан даҳоси бўла туриб, аҳмоқлигингиз туфайли ўз ҳаётингизни барбод қилиб қўйишингиз мумкин.

21. Унвон ва фахрий номлар мамлакат олдидаги хизматларини инкор қилиб бўлмайдиган, лекин шу давлатнинг халқи учун номаълум кишилар учун ўйлаб топилган.

22. Одам ғиштга ўхшайди, куйган сари пишади.

23. Обрў — одамнинг шим ёки пижак сингари кийиб юришига тўғри келадиган ниқобга ўхшайди.

24. Табиат бўшлиққа тоқат қилмайди: одамлар ҳақиқатни билмаган жойларини уйдирмалар билан тўлдиришади.

25. Ақлли одам дунёга мослашади; ақлсиз дунёни ўзига мослаштиришга уринади. Шунинг учун тараққиёт ҳар доим беақлларга боғлиқ. 

26. Эътиқоди йўқ бой одамлар замонавий жамиятда ахлоқи йўқ камбағал аёллардан анча хавфли. 

27. Энди, ҳавода қушдек учишни, балиқдек сув остида сузишни ўрганиб олганимизда, бизга фақат бир нарса етишмаяпти: ерда одамларга ўхшаб яшашни ўрганиш.     

Мавзуга оид