Спорт | 09:46 / 03.01.2016
4365
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» сафарда «Уотфорд» устидан иродали ғалабага эришди

"Манчестер Сити" клуби Англия чемпионати доирасида "Уотфорд"га қарши кечган учрашувда иродали тарзда ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 55 дақиқада Коларовнинг автоголи эвазига "Уотфорд" ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Аммо "шаҳарликлар" ўйин тақдирини ўз фойдаларига ўзгартиришга эришди. Аввалига 82 дақиқада Туре ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб Серхио Агуэро жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Эндиликда "Манчестер Сити" очколари сонини 39тага етказиб олди ва учинчи ўринга мустаҳкам жойлашди. "Уотфорд" эса 29 очко билан тўққизинчи ўринда.

Уотфорд – Манчестер Сити 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 55, автогол Коларов, 1:1 – 82 Туре, 1:2 – 84 Агуэро.
Уотфорд – Гомес, Кэткарт, Холебас, Ньом, Бритос, Абди, Капу, Уотсон, Хурадо (Гедиура, 80), Игало, Дини.
Манчестер Сити – Харт, Отаменди, Коларов, Санья, Мангаля (Бони, 75), Фернандиньо, Туре, Сильва, де Брюйне, Стерлинг (Навас, 60), Агуэро (Демичелис, 86).
Огоҳлантиришлар: Ньом (38).