Жаҳон | 12:12 / 04.01.2016
7499
1 дақиқада ўқилади
Россиялик машҳур журналист Янги йилни Дамашқда кутиб олди
Россиялик машҳур журналист Максим Шевченко Янги йилни Сурияда кутиб олди. Янги йил кечаси у ерда ўзи томонидан олинган видеолавҳани Шевченко Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирди.
“Мен машҳур Ҳамидия бозорида кетмоқдаман, - дейди журналист видеокамерага қараб. – Орқамда Уммавийлар масжиди, олдимда Дамашқ турибди”.
“Янги йил билан, азиз дўстлар, - сўзида давом этди у. – Мен бу ерга, жанг қилаётган, фуқаролик урушида тилка-пора қилинаётган Сурияга Янги йилни кутишга келдим, чунки бугун бу ер жаҳон тарихининг асосий марказидир”.
Шевченконинг таъкидлашича, шаҳар кўчаларида отишмалар эшитилиб турган, шунга қарамай, одамлар Янги йилни нишонлашда давом этган.
Новогоднее поздравление из Дамаска.
Опубликовано Maxim Shevchenko 31 декабря 2015 г.