Фан-техника | 18:25 / 06.01.2016
4886
2 дақиқада ўқилади

CES 2016: 6,3 мм қалинликдаги Samsung Galaxy TabPro S Windows-планшети

Samsung компанияси Лас-Вегасдаги CES 2016 кўргазмасида ўзининг Windows 10 операцион системасидаги илк планшет туркуми — TabPro S намойишини ўтказди.

Шу вақтга қадар Galaxy туркумидаги барча планшетлар фақатгина Android платформаси асосида ишлар эди. Янги маҳсулот иттаси бирда шаклида тайёрланган бўлиб, Microsoft Surface Pro ва Apple iPad Pro қурилмалари билан бемалол рақобатга кириша олади.

Galaxy TabPro S 12 дюймли Super AMOLED дисплей билан таъминланиб, 2160 × 1440 пикселни ташкил этади. Galaxy TabPro S ушбу кўрсаткичи билан Microsoft Surface Pro 4 (2736 × 1824) ва Apple iPad Pro (2732 × 2048)дан ортда қолса ҳам, бундай ҳажм тасвирларни тиниқ ва аниқ ифодалаш учун кифоя қилади. Қўшимча сифатида айтиш мумкинки, Galaxy TabPro S қалинлиги 6,3 мм бўлиб, юқоридаги икки планшетдан юпқароқ ҳисобланади. Унинг вазни эса 694 г.

Планшетда 2,2 ГГц частотали олтинчи авлод Intel Core M (Skylake) проқессори, 5 мегапикселли олд ва орқа камера, 4 Гбайт оператив хотира ҳамда 2,5 соатда тўлиқ қувватланувчи 5200 мА•соат ҳажмли батарея билан таъминланган.

Жами хотираси эса 128 ёки 256 Гбайтни ташкил этади. Қурилма Bluetooth 4.1, Wi-Fi 802.11ac, GPS ва NFC технологияларини қўллайди.

Samsung Galaxy TabPro S февраль ойида савдога чиқарилади. Планшет нархи ҳозирча ошкор қилинмади.