Жамият | 21:27 / 06.01.2016
16895
1 дақиқада ўқилади

Хитойда телефонидан бошини кўтармаганча кетаётган аёл каналга тушиб, чўкиб кетди

Хитойда телефонидан бошини кўтармаганча канал четидаги йўлдан кетаётган аёл каналга йўналаётганини пайқамай, унга тушиб чўкиб кетди. Нохуш воқеа 6 январда Вэньчжоу шаҳри туманларидан биридаги қишлоқда содир бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

28 ёшли бу аёлнинг турмуш ўртоғининг айтишича, у рафиқасининг чўкиб кетганини полиция аёлнинг пойафзалини сувда топгандан кейингина билган. Аёлнинг каналга тушиб кетгани видеокузатув камералари томонидан қайд қилинган.

Маҳаллий ҳокимият қишлоқ аҳолисини каналлар бўйлаб кетаётганда эҳтиёткор бўлишни ҳамда ҳаракатланаётганда бутун эътиборларини ўз гаджетларига қаратмасликка чақирди.

Смартфонлар баъзида ўз эгаларининг шикастланишига, баъзида эса ҳалок бўлишларигача олиб келади. Бундай ҳолатлар кўпинча сельфи олиш вақтида юз беради.