Спорт | 13:13 / 11.01.2016
19110
1 дақиқада ўқилади
Сардор Рашидов ҳовлисида "энг зўр машғулоти"ни ўтказди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоаси аъзоси Сардор Рашидов тўп билан ғаройиб тарзда машғулот ўтказди. У ўзининг Instagram’даги саҳифасига овчарка зотига мансуб ит билан ўтказган машғулоти видеосини жойлаштирган ва видеога «Энг зўр машғулот» деб ном берган.
Видеода ўз ҳовлисида футболчи кичик тўп билан машқ қилаётгани, овчарка эса ундан тўпни олиб қўйишга уриниб, ортидан чопаётганини кўриш мумкин.
Сардор эса итни чаққон алдамчи ҳаракатлар билан чалғитган ва тўпни унга бериб қўймаган.