Жаҳон | 21:08 / 13.01.2016
9035
1 дақиқада ўқилади
Фото: биллур туфли шаклидаги черков
Тайваннинг шарқий қирғоғидаги Ocean View боғида икки ой ичида улкан биллур туфли шаклидаги черков қурилди. Унинг баландилиги 16.7 м ни ташкил қилади. Бино 320 кўк шиша бўлакларидан ясалган.
Боғ матбуот котибининг маълумотларига қараганда, бинонинг ўзига хос кўриниши биринчи навбатда аёлларнинг диққатини тортишга қаратилган. Черковда романтик суратлар ҳамда аёлларга мўлжалланган бошқа, жами 100 турдаги хизматлари кўрсатилади. Масалан, аёлларга бу ерда турли тортлар ва пишириқлар улашилади
Черков қачон очилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Боғ матбуот котиби очилиш маросими Хитой Янги йилига қадар, 2016 йил 8 февралигача ўтказилишини ишонтириб айтди.