Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда Х асрга оид 700 та танга топилди
Ўрта асрларга оид бўлган 700 та тангадан иборат хазина Прага яқинидан топилган. Бу ҳақида Пардубиц шаҳридаги Шарқий Чехия музейи матбуот хизмати хабар қилган.
Музейнинг илмий ходими Петр Ворел бу топилмани “аср хазинаси” дейиш мумкин деб ҳисоблайди, чунки Марказий Европада “топилган тангаларнинг ҳажми, тўлиқлиги ва аъло даражада сақланганлиги борасида бунга ўхшаши йўқ”.

Х асрга оид бўлган топилма ҳақида музей директори шундай демоқда: “Бу бутун Европа бўйлаб истеъмолда бўлган кумуш чех динорларидир. Ҳар бир танганинг ҳажми ўртача 0,5 грамни ташкил этади. Улар ўрта аср Чехия давлати яқин савдо алоқаларини олиб борган Новгород ва Киев Русида тўлов воситаси сифатида кенг қўлланилган”, - дея аниқлик киритган олим.
Хазина 2015 йилнинг ноябрь ойида йўловчи томонидан топилган, бироқ музей бу ҳақида январь ойида маълум қилди. Сақланиб қолган 400дан ортиқ танга ва 300дан ортиқ қолдиқлар, шунингдек улар солинган идиш синиқлари ўрганиш ва сақлаш учун тақдим этилган. Хазинани топган одамга 2 миллион крон ҳажмидаги мукофот пули ваъда қилинган эди.
Маҳаллий қонунчиликка кўра, хазина топилган ҳудудга тегишли бўлади. Тангалар 2016 йилнинг кузида омма эътиборига намойиш этилади ва Пардубицдаги музейнинг доимий нумизматик коллекциясининг домий қисмига айланади.

