Жамият | 20:52 / 16.01.2016
14904
3 дақиқада ўқилади

Норвегиядаги санаторийдан ҳам қулай қамоқхона

Қамоқхона жазо муассасаси ҳисобланади. Лекин дунёда шундай турмалар ҳам борки, у ердаги шароит унча-мунча оромгоҳларда ҳам йўқ. Норвегиядаги Bastoy Prison аҳлоқ тузатиш муассасини олайлик. У ерда қотиллик, зўравонлик ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланган 115 нафар жиноятчи сақланади. Лекин уни қамоқхона дейишга тил бормайди; муассаси кўпроқ ёпиқ турдаги пансионатга ўхшади: маҳбуслар махсус ёғоч уйларда истиқомат қилиб, деҳқончилик билан шуғулланади, қуролсиз соқчилар эса уларга ҳамиша мулойим муомалада бўлишади.

Хуллас, жазо институтининг бир томонида Алькатрас турса, иккинчи қутбини Bastoy Prison эгаллайди.

1. Қотиллик туфайли 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган маҳбус ўз уйининг пиллапоясида офтоб ваннасини қабул қилмоқда.

2. Bastoy Prison Осло қирғоғидан 75 км узоқликдаги Бастой номли митти оролда жойлашган.

3. Норвегия қамоқларида сақланаётган ҳар қандай маҳбус, жазо муддатининг қолган қисми 5 йилдан ошмаса, Bastoy Prison’га ўтиш ҳақида талабнома бериши мумкин.

4. Маҳбуслар ташқи дунёдан узилиб қолмаслиги учун таксофонлар ўрнатилган.

6. Статистик маълумотларга қараганда, жазони Bastoy Prison’да ўтаганларнинг фақат 16 фоизи озодликда ўтказилган дастлабки икки йил ичида жиноятга қайта қўл урадилар.

7. Финляндия бўйича бу кўрсаткич 20 фоизга, Европа бўйича эса 70 фоизга тенг.

9. Қамоқхона ҳудудида маҳбусларга хизмат кўрсатувчи отхона, сауна, теннис корти ва балиқ овлаш ҳудудлари ташкил этилган.

12. Қамоқхона ташкилотчилари жиноятчилар қаттиққўллик ва мажбурлаш йўли билан эмас, балки ўз ихтиёри билан хатоларини тушуниб етиши керак, деган фикрга келганлар.

14. Эрталаб маҳбуслар уйғотилмайди: барча ўзи билиб соат 8.30гача ўз иш жойига етиб келиши керак. Шу тариқа уларга масъулиятни ҳис қилиш ўргатилади.

16. Иш куни 15:30да тугайди, шундан сўнг соқчилар ўз уйларига равона бўлади, фақат 5 нафар навбатчи қолади.

17. Пешинда маҳбуслар учун қамоқхона хизматчилари томонидан овқат тайёрлаб берилади. Нонуштани ва тушликни маҳбусларнинг ўзи тайёрлайди. Озиқ-овқат маҳсулотларини улар ўз пулларига сотиб олади.

18. Иш билан банд бўлган маҳбуслар кунига 60 крон (10 доллар) олади, бу пул кундалик харажатларни қоплайди.

20. Илгари Бастой оролида вояга етмаган жиноятчилар учун изолятор жойлашган эди. Ҳозир эса Bastoy Prison дунёнинг энг либерал жазо муассасаларидан бири ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш